13:45 | 08.05.24
Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди. Президентга Ғалаба боғида қуриладиган бинолар лойиҳаси тақдимот қилинди.
Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, давлат раҳбари «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди ва Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган ўзбекистонликлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
«Матонат мадҳияси» мажмуаси Иккинчи жаҳон урушида беш ўғлидан айрилган Зулфия ая Зокирова, унинг садоқатли келинлари ва етим қолган набиралари хотирасига бағишлаб барпо этилган. У халқнинг урушдаги йўқотишлари, тинчлик учун кураши тимсоли сифатида боғ марказида жойлашган.
Шунингдек, давлат раҳбарига Ғалаба боғи ҳудудида Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган мажмуа барпо этиш лойиҳаси тақдимот қилинди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: