15:11 | 22.05.24
Собиқ МХХ биноси ҳудудидаги дарахтлар кесиб, яширинча олиб кетилди. Экопартия Бош прокуратурага мурожаат қилди (видео).
Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Сайилгоҳ кўчасида жойлашган собиқ МХХ биноси ҳудудидаги йирик дарахтлар кесиб, яширинча олиб кетилаётгани акс этган видеолар юзасидан Экологик партия расмий муносабат билдирди.
«Иқлим ўзгаришини юмшатишнинг энг муҳим аспекти-бу дарахтларнинг кўп бўлиши. Шундоқ ҳам пойтахтимизда саноқли қолган дарахтларимизни асраш бўйича мораторийга ва экофаолларимиз бонг уришига қарамасдан ҳали ҳамон дарахткушлар тўхтамаяпти», — дейилади хабарда.
Шунингдек, партия Бош прокуратура ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга масъул давлат ташкилотларидан зудлик билан ушбу ҳолатга чора кўрилишини сўраган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: