15:13 | 18.12.23

                       

Сурхондарёда чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаган аёл 340 минг сўм миқдорида жаримага тортилди — видео

Унинг хатти-ҳаракати Экология вазирлигининг Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан ўрнатилган онлайн видеокузатув камераларига муҳрланган.

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида чиқинди ташлаш билан боғлиқ навбатдаги ҳуқуқбузарлик содир бўлган. Ҳолат Экология вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан ўрнатилган онлайн кузатув камераларига тушиб қолган.

Ўрганиш натижасида фуқаро Г.X. тумандаги «Боботоғ» маҳалласи ҳудудида белгиланмаган жойга чиқинди ташлагани аниқланган. Унга нисбатан МЖтКнинг 91-1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳуқуқбузарга нисбатан БҲМнинг бир баробари — 340 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.

«Маълумот учун, дастлаб Термизда 10 та ҳудудда онлайн кузатув камералари ўрнатилганди. Яқинда эса яна 15 та шундай камералар олиб келинди. Бу кузатув камералари нафақат ноқонуний жойга чиқинди ташлаш, балки бошқа турдаги экологик ҳуқуқбузарликларни тезкорлик билан аниқлаб, ўз вақтида бартараф этишга ва тегишли чораларни кўришга имконият яратади», – дейилган хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: