16:54 | 20.06.23 2048

Сурхондарёда МЧЖ раҳбари имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириб юборди

МИБ айбдорнинг мол-мулкини хатловга олиб, аукционга қўйган

Сурхондарё вилояти Музработ туманида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари тижорат банкидан корхона фаолиятини янада кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида олган имтиёзли кредит маблағларини бошқа мақсадларда ўзлаштириб юборгани айтилди.

Аниқланишича, тадбиркор олинган кредит маблағларини юқорида кўрсатилган мақсадларда эмас, балки, уларни мақсадсиз сарфлаб, ўзлаштириб юборган.

Мутасадди ташкилотлар томонидан аниқланган бу ҳуқуқбузарлик суд залида кўриб чиқилган ва 1 миллиард 703 миллион сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Қизириқ тумани бўлими иш юритувига қабул қилиниб, МЧЖга тегишли барча мол-мулкларига тақиқ ўрнатилди. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари чоғида гаров мулки ҳисобланган Термиз шаҳридаги савдо дўкони хатловга олиниб, аукцион савдоларида 630 миллион сўмга реализация қилинди.

Шунингдек, МЧЖга тегишли бўлган «MAN TGS» русумли юк машинаси 450 миллион сўмга баҳоланиб, аукцион савдоларига чиқарилди. МЧЖ тасарруфидаги иккита автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилиниб, тақиқ ўрнатилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида МИБ вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувига кредит қарздорлигини муддатида тўламаган 20 мингдан ортиқ қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган. Бу ҳужжатлар асосида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Шу кунгача уларнинг 11 мингга яқин 907 миллиард сўмлик ижро ҳужжатлари ижроси таъминланиб, иш юритувдан тугатилди. Қарздорларга тегишли 838 та 386 миллиард сўмлик мол-мулк хатланиб, 297 таси ёки 147 миллиард 472 миллион сўмлик мол-мулк сотиш учун онлайн аукцион савдоларига чиқарилгани айтилди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1161
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 524
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 802
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 830
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1495
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 679