18:40 | 30.11.23

                       

Сурхондарёда қум-шағал ноқонуний қазиб олган корхона табиатга 52 млн сўм зарар етказди

Экология бошқармаси шу ишга бош бўлган шахсни аниқлаб, унга нисбатан баённома расмийлаштириб, жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш учун ҳужжатларни судга тақдим этишга тайёрланмоқда.

Сурхондарё вилоятида ноқонуний равишда қум, шағал хомашёларини қазиб келган шахслар аниқланди. Экология вазирлиги берган маълумотларга кўра, улар вилоятнинг Сариосиё тумани «Анорзор» маҳалласида жойлашган «Cангардак Тош» МЧЖга қарашли «Тош саралаш ва майдалаш» цехи томонидан туман ҳудудидан оқиб ўтувчи «Обизаранг» дарёси ёқасидан қум-шағал хомашёсини ноқонуний тарзда қазиб келишган.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

Оқибатда, табиатга 52 миллион 260 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги маълум бўлган. Ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари M.X.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70¹-моддасининг 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Экология вазирлигининг қўшимча қилишича, белгиланган жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар суд органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Аввалроқ, Чирчиқ дарёси бўйида ноқонуний қум-шағал қазганлар ушланганди. Шунингдек, Bugun.uz дарё қирғоғидан қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб оладиганлар қанча миқдорда жаримага тортилиши ҳақида видео тайёрлаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: