15:59 | 28.12.23
Вилоят ҳокимлиги ҳамда Экология бошқармаси томонидан қум бўронлари таъсирини камайтириш мақсадида саксовул экиш акцияси бўлиб ўтмоқда.
Тадбир доирасида вилоятнинг ҳар бир ҳудудида минг гектардан жами 15 минг гектар майдонга Қорақалпоғистондан келтирилган 100 минг туп саксовул кўчатлари ва 80 тонна уруғ сепилиши мақсад қилинган.
Мутахассисларга кўра, вилоятда йил давомида 151 кунгача шамол ва чанг тўзонлари кузатилади. Натижада ҳаво дим ва чанг бўлиб, қишлоқ хўжалиги, инсон саломатлиги ва атроф-муҳитнинг мусаффолигига жиддий хавф туғдирмоқда.
Қайд этиш керакки, Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёга ташрифи давомида ушбу муаммога ҳам эътибор қаратилиб, иқлим ўзгариши салбий оқибатларининг олдини олиш ва чанг-тўзоннинг тасирини камайтириш мақсадида чўл зоналарида саксовулзорларни кенгайтириш бўйича вазифалар белгилаб берилганди. Ҳозирда бу борада амалий ишлар, «яшил камар»лар ташкил этиш лойиҳаси бошлаб юборилган.
Маълумот учун, «Яшил макон» лойиҳасининг баҳорги кўчат экиш мавсумида вилоятнинг чўл ва дашт ҳудудидаги 3 минг гектар ер майдонида 100 минг туп саксовул кўчатларини экилиб, 15 тонна уруғ сепилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: