11:15 | 01.02.24

                       

Сурхондарёда Damas ва Kia тўқнашиб, одамларни туртиб юборди — видео

Ҳодиса туфайли ота-бола ва яна бир нафар фуқаро тан жароҳати олган. Бола мактаб ўқувчиси бўлган.

Сурхондарё вилоятида машиналар йўл транспорт ҳодисасини юзага келтириб, йўлда ҳаракатланаётган пиёдаларни босиб кетганлиги ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.

Маълум қилинишича, шу йилнинг 31 январ куни соат тахминан 12:30 лар атрофида вилоятнинг Шўрчи тумани «Совуртепа» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М41 автомобил йўлининг 1522 километрида 2002 йилда туғилган ҳайдовчи ўзига тугишли Kia K5 D05P русумли транспорт воситасини бошқариб келиб, бир йўналишда ҳаракатланиб бориб, чапга бурилаётган 1991 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Damas автомашинаси билан тўқнашган ва йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Тўқнашув оқибатида йўл четида ҳаракатланиб кетаётган ота-бола ва яна бир нафар фуқарони ҳам туртиб кетган. Натижада пиёда 2014 йилда туғилган вояга етмаган мактаб ўқувчиси «бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши,  ўнг елка қисмидан ёпиқ синиши» ташҳиси билан туман шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: