12:45 | 11.03.24

                       

Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси кредитни ўзлаштиргани аниқланди

Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманида ҳоким ёрдамчиси 12 кишининг номига сохта ҳужжатлар билан салкам 700 млн сўм кредит расмийлаштиргани аниқланди. У пулларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Сурхондарёда кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.Ш. ҳамда тумандаги И. МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси Х.М. 11 нафар фуқаро ва ЯТТ У.Т.нинг номига сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали 698 миллион сўм кредит ажратиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: