15:41 | 28.05.24

                       

Сурхондарёдан икки минг йиллик тарихга эга шаҳар қолдиқлари топилди

Сурхондарёдан 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар икки минг йиллик тарихга эга шаҳар қолдиқлари топилди (видео).

Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳудудида амалга оширилган тадқиқот ишлари давомида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, изланишлар давомида турли хил сопол идишлар, қурол-аслаҳалар, тақинчоқлар, ҳайкалчалар, шаҳарча миноралари қолдиқлари ҳамда турли қадимий қабрлар аниқланди.

Олимларнинг дастлабки хулосаларига кўра ушбу археологик топилмалар эрадан аввалги II – эранинг III асрларига оид Қанғ, Кушон ва Юэчжи (массагетлар) даврига тегишли эканлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳудудда Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: