22:00 | 13.08.24

                       

Сурхондарёда йигит опасини уриб ўлдирди

Сурхондарёда мактаб ўқувчиси «йигитлар билан гаплашиб юргани учун» 18 ёшли опасини уриб ўлдирди.

Сурхондарёда 11 август куни соат 1 яримда 16 ёшли йигит опасини уриб ўлдирди. Бу ҳақда Ҳаёт Шамсутдинов Bugun.uz’га хабар берди.

Маълум бўлишича, Музработда 2008 йилда туғилган йигит «йигитлар билан муносабатга киришиб юрганлиги» сабабли 2006 йилда туғилган опасини уриб ўлдирган. Музработ туман ИИБ навбатчилик қисмининг жорий йил 11 август куни берган хабарига кўра, йигит таёқ ва метал жисм билан опасининг бошига ва танасининг турли жойларига тан жароҳати етказган. Оқибатда қиз воқеа жойда вафот этган.

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, йигит тумандаги мактаблардан бирида 10-синфда ўқийди. Опаси эса Термиз шаҳридаги ресторанлардан бирида ишлаган. Уларнинг онаси тумандаги бошқа бир мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан 11 август куни туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: