11:31 | 08.06.24

                       

Сурхондарёдаги даҳшатли ЙТҲ да Nexia ёниб кетди

Сурхондарёдаги даҳшатли ЙТҲ да Nexia ёниб кетди

Сурхондарёда Nexia-1 ва Nexia-2 автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 07 июнь куни соат 17:00 ларда Сурхондарё вилоятида 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-1 русумли транспорт воситасида йўлнинг ўнг томонига тўхтаб, чапга қайрилиб олиш вақтида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 2001 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia-2 русумли транспорт воситасининг ҳаракат йўналишига чиқиб кетиб тўқнашган. Оқибатда, Nexia-2 транспорт воситасида ёнғин юзага келган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида ёнғин бартараф этилиб, ҳодиса жойи расмийлаштирилди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида иккала транспорт воситасида бўлганларда тан жароҳати ва ўлим ҳолатлари кузатилмаган.

«Ҳаракат иштирокчиларидан автомобиль йўлларида йўл белгилар талаблари ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишлирини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: