12:15 | 01.03.23 441

Самарқанд халқаро технология университети Change Akademy 3 дастурида илк совринни қўлга киритди

СХТУ республикадаги ўттиздан ортиқ нуфузли ОТМлар орасида энг яхши жамоа деб топилди

Самарқанд халқаро технология университети 2023 йилнинг 22–24 феврал кунлари Тошкент шаҳрида «Олий таълимда сифатли бошқарув маданиятини узлуксиз ривожлантиришни таъминлаш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш»га қаратилган Change Akademy 3 дастурининг якуний босқичида фаол иштирок этиб, республикадаги ўттиздан ортиқ нуфузли ОТМлар орасида энг яхши жамоа (Winner of best team) деб топилди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд халқаро технология университети матбуот хизмати

Маълум қилинишча, лойиҳа якунида СХТУ жамоаси Advance-HE ташкилотининг кейинги анжуманига 1 кишилик йўлланмага, ҳамкорлик грантида 2 нафар иштирокчи қатнашишига муваффақ бўлди ҳамда Британия кенгаши томонидан китоблар билан тақдирланган.

Хабарга кўра, СХТУ жамоасининг лойиҳаси «Талабаларда танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш» мавзусида бўлиб, у талабаларнинг бутун академик фаолияти давомида, яъни индивидуал топшириқларни бажаришдан тортиб то халқаро стандартларга мос келадиган кенг қамровли лойиҳаларни яратишгача бўлган жараёнда фойдаланиш учун мўлжалланган. Шунингдек, СХТУ жамоасининг вазифаси бир қатор белгиланган машқларни бажариш орқали талабаларнинг аналитик муаммоларни ечиш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, у университетнинг биринчи курс талабаларининг танқидий фикрлаш қобилятини юксалтиришга йўналтирилди. Бунда биринчи курс талабаларидан жамоа тарзда бизнес ёки муҳандислик йўналишидаги мураккаб топшириқларни бажариш талаб этилди.

Маълумот учун, Change Akademy 3 дастури Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Британия кенгаши (British Council) ва Advance-HE ташкилоти ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.


COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

11:56 | 04.12.23 36
Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 385
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1940
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2694
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 626
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 845