21:14 | 20.12.23

                       

Талабaлар учун катта имкониятлар ва унутилмас лаҳзалар тақдим этган Интеллектуал олимпиада бўлиб ўтди

Интеллектуал олимпиада олий таълим ташкилотларининг бакалавриат ва магистратура босқичида таълим олаётган талабалар ўртасида ўтказилди.

Интеллектуал олимпиада «Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида ПҚ-96 сон қарор асосида ташкил этилаётган бўлиб, ОТМ талабалари ўртасида ўтказиладиган энг нуфузли мусобақа ҳисобланади.

Интеллектуал олимпиадага таълим йўналиши, соҳаси, мутахассислигидан қатъий назар, республикадаги барча олий таълим ташкилотлари жалб этилади. Интеллектуал олимпиада олий таълим ташкилотларининг бакалавриат ва магистратура босқичида таълим олаётган талабалар ўртасида ўтказилди.

Мусобақа қуйидаги икки: ҳудудий ва Республика босқичида ўтказилади.
2023 йилнинг 25 ноябр куни республикамизнинг барча ҳудудларида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги Интеллектуал олимпиаданинг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди.

Мусобақанинг ҳудудий босқичида республикамиздаги 135 та ОТМ жамоалари ҳамда 1080 нафар талаба иштирок этиб, улардан энг кучли 50 та ОТМ ҳамда 550 нафар талаба турнирнинг финал босқичига йўл олди.

Интеллектуал олимпиаданинг республика босқичи жорий йилнинг 17-20 декабр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

Республика босқичида ОТМлар жамоалари 6 та йўналишда – «Заковат», Breyn-ring, Erudit-kvartet, Shaxsiy oʻyin, шахмат ва шашка ўйинлари бўйича беллашув олиб борди.

Ҳар бир олий таълим муассасасидан интеллектуал олимпиадада 11 нафар талаба иштирок этади.

Интеллектуал олимпиада доирасидаги «Заковат», Breyn-ring, Erudit-kvartet, Shaxsiy oʻyin беллашувлари «Ўзбекфилм» павилонида, шахмат баҳслари Ёшлар ижод саройида, шашка ўйинлари эса Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талабалар медиа ижтимоий ва маданият масканида (талабалар шаҳарчасида) ўтказилади.

Турнирнинг жами соврин жамғармаси 5 миллиард 400 миллион сўмни ташкил этади. Шундан 4,5 миллиард сўм Президент совғаси сифатида умумжамоа ҳисобида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган олий таълим муассасасига (айнан таълим муассасасининг ўзига) топширилади (1-ўрин – 2 миллиард сўм; 2-ўрин – 1,5 миллиард сўм; 3-ўрин – 1 миллиард сўм).

Етти йўналиш бўйича 900 миллион сўм маблағ ғолиб жамоалар аъзолари ўртасида тақсимланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: