11:19 | 17.02.24
Ўзбекистонда таълим муассасаларини аттестация ва аккредитациядан ўтказиш тартиби белгиланди. Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 15 февралдан кучга кирди.
«Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш ҳамда таълим сифати мониторингини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар берди.
Маълум қилинишича, мактабгача ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Аттестациянинг асосий принциплари: мустақиллик, холислик, ошкоралик, шаффофлик, даврийлик, мажбурийлик.
Тасдиқланган Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ҳамда давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидагиларни ҳам белгилайди:
Давлат умумий ўрта таълим ташкилоти ҳар йили хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини ўтказиш учун ўз фаолиятини ички баҳолайди ва унинг натижаси бўйича тўпланган маълумотлар ҳамда материалларни онлайн тарзда таълим сифати мониторинги электрон платформаси орқали Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига юборади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга оширади.
Вазирликка 2024 йил 1 августга қадар таълим сифати мониторинги ҳамда аккредитация ва тегишли сертификатлар бериш электрон платформасини ишга тушириш топширилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги:
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 15 февралдан кучга кирди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: