«Ташаббусли бюджет» доирасида йиғилган овозлар сони маълум қилинди — рўйхат
Энг кўп овоз Фарғона вилоятида қайд этилган.
Ўзбекистонда 2023 йил 2-мавсум «Ташаббусли бюджет» жараёни доирасида ҳудудлар миқёсида овоз бериш натижалари 15 сентябр ҳолатига кўра эълон қилинди. Бу ҳақда Иқтисодёт ва молия вазирлиги маълум қилди.
Унга кўра:
Қорақалпоғистон Республикасида 1 минг 839 лойиҳа, овозлар сони 578 минг 110;
Андижон вилояти 2 минг 320 лойиҳа, овозлар сони 1 миллион 576 минг 653 овоз;
Бухоро вилояти 2 минг 287 лойиҳа, овозлар сони 943 минг 338;
Жиззах вилояти 1 минг 065 лойиҳа, овозлар сони 617 минг 893;
Қашқадарё вилояти 2 минг 830 лойиҳа, овозлар сони 2 миллион 139 минг 892;
Навоий вилоятида 1 минг 640, овозлар сони 486 минг 468;
Наманган вилояти 2 минг 613 лойиҳа, овозлар сони 1 миллион 442 минг 528;
Самарқанд вилояти 2 минг 558 лойиҳа, овозлар сони 1 миллион 977 минг 569;
Сурхондарё вилояти 5 минг 977 лойиҳа, 1 миллион 629 минг 202;
Сирдарё вилояти 856 лойиҳа, овозлар сони 330 минг 874;
Тошкент вилояти 2 минг 104 лойиҳа, овозлар сони 1 миллион 057 минг 637;
Хоразм вилояти 2 минг 059 лойиҳа, овозлар сони 1 миллион 057 минг 367;
Фарғона вилояти 2 минг 837 лойиҳа, 2 миллион 675 минг 321;
Тошкент шаҳрида 2 минг 504 лойиҳа, 846 минг 675 овозлар сони;
Эслатиб ўтамиз, овоз бериш 16 сентябр куни соат 10:00 га қадар давом этади.