14:48 | 30.06.24

                       

Тelegram асосчиси Ўзбекистон ҳақида ўз фикрини билдирди

«Биз бу машҳурликдан фахрланамиз ва Ўзбекистонга келишни севамиз». Тelegram асосчиси Ўзбекистон ҳақида ўз фикрини билдирди (фото).

Telegram асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга ташрифи юзасидан таасуротларини бўлишди.

Қайд этилишича, Павел Дуров бу ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюрган ва бундан завқланган.

У Тelegram каналида Ўзбекистон аҳолиси Тelegramdan фаол фойдаланишини айтган.

«Ўзбекистоннинг 70 фоиздан кўп аҳолиси Тelegramдан фойдаланади. Уларнинг иқтисодий даромади бизнинг платформадан келади. Биз бу машҳурликдан фахрланамиз ва Ўзбекистонга келишни севамиз», — дейди у.

Ўзбекистонга ташрифи давомида у Тошкентнинг тез ривожланётганидан хурсанд ва ҳайрон бўлганини маълум қилди. Шунингдек, Тelegram асосчиси бой тарихга эга бўлган Бухоро ва Самарқанд ҳақида иллиқ фикрлар билдирган.

У кейинги йили ҳам Тошкентга келишини айтди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: