16:45 | 04.06.24

                       

Темир йўлда юк ташиш учун берилаётган чегирмалар бекор қилинади

Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелгача республика ҳудудида темир йўлда юк ташиш учун берилаётган чегирмалар бекор қилинади.

«Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2025 йил 1 январдан:

  • қора ва рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ва реализация қилиш, шунингдек, табиий газ ва электр энергиясининг улгуржи ва чакана савдо фаолиятларини лицензиялаш тартиби жорий этилади;
  • мобиль ва (ёки) симли телекоммуникация тармоқларига эга Ўзбекистонда фаолият юритадиган телекоммуникация операторларига тезкор-қидирув фаолияти, ахборот ва киберхавфсизлик тизимлари талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда синов тариқасида халқаро интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилади.

2026 йил 1 январдан биржа савдоларида сотиб олинган мис катоди ва мис катанкасини экспорт қилишга чекловлар бекор қилинади.

2024 йил 1 сентябргача қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳаси Ҳукуматга киритилади:

  • 2024 йил 1 октябрдан босқичма-босқич 2025 йил 1 апрелгача республика ҳудудида темир йўл транспортида юк ташишда тақдим этилаётган чегирмалар бериш амалиётини бекор қилиш;
  • темир йўл орқали юкларни ташишда экспорт ва импорт ташиш хизматлари учун тарифларни 2030 йилгача босқичма-босқич бирхиллаштириш.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: