22:17 | 07.03.24

                       

Тез ёрдамнинг 5 та ҳудудий филиалига Volkswagen Caddy автомашиналари топширилди

2024 йил февраль ойида «103» хизматининг ҳудудий филиалларига яна 30 дона ана шундай замонавий автоуловлар тақдим этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Jizzakh Auto» ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, «103» хизматига навбатдаги 70 дона А тоифали Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Биргина ўтган 2023 йил Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 685 та Volkswagen Caddy автомашиналари билан бойиди.  Шунингдек, жорий йил февраль ойида «103» хизматининг ҳудудий филиалларига яна 30 дона ана шундай замонавий автоуловлар тақдим этилди.

«Jizzakh Auto» томонидан ишлаб чиқарилган бу галги 70 та автотранспорт воситалари Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилояти филиалларига мавжуд эҳтиёжга қараб тақсимланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: