18:23 | 12.02.24

                       

Топшириқлар ижросини мувофиқлаштириш учун Вазирлар Маҳкамасида штаб ташкил қилинади

Президент топшириқлари ижросини мувофиқлаштириш учун Вазирлар Маҳкамасида штаб ташкил қилинади. Штабда кунлик назорат ва ҳафталик муҳокама қилиш тизими йўлга қўйилади.

Йиғилишда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбариятига илғор тажрибалар асосида қишлоқ хўжалигининг ҳар бир тармоғини ривожлантириш, соҳага инновацияларни олиб кириш бўйича таклифлар ва амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, тақдимот қилиш топширилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун белгилаб берилган вазифалар ижроси учун масъулиятни, интизом ва назоратни кучайтириш талаби қўйилди.

Топшириқлар ижросини мувофиқлаштириш учун Вазирлар Маҳкамасида штаб ташкил қилинади. Штабда кунлик назорат ва ҳафталик муҳокама қилиш тизими йўлга қўйилади.

«Ҳар бир раҳбар самарадорлик ва талабчанликни сезиши керак, қоғоздаги рақамлар амалий натижага айланиши шарт ва зарур», — деди президент.

Шунингдек, йиғилиш давомида қишлоқ хўжалиги масъуллари ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: