22:52 | 19.01.24

                       

Тошкент аэропортининг фаолияти қалин туман сабабли вақтинча чекланди

Кўриш масофасининг 150 метргача пасайиши ортидан бир нечта рейслар Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

Қалин туман сабаб кўриш масофасининг 150 метргача пасайиши Тошкент халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишни чеклаб қўйди. Жумладан:

«Қанот Шарқ» авиакомпаниясининг HH2234 (Фукуок – Тошкент) рейси кутиш ҳудудида бўлганидан сўнг, Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

Silk Avia авиакомпаниясининг US802 (Бухоро – Тошкент) рейси ҳам Самарқанддаги муқобил аэродромга йўл олди.

Аввалроқ, кучли чанг бўрони сабабли Бухоро аэропорти фаолияти чеклангани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: