23:18 | 20.12.23

                       

Тошкент халқаро аэропортида ноқонуний валюта савдоси аниқланди

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, қўлга олинган фуқароларга маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланган фуқаролар қўлга олинди. Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, воқеа 2023 йилнинг 26 ноябр куни содир бўлган ва фуқаро Х. Носиров 2 000 Россия рублини фуқаро И.Тўрақуловга аэропортнинг чиқиш жойида сотаётган вақтида ХТБ ХПБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Фото:«Bugun.uz»

Суриштирув олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар бугун, 20 декабр куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сергели туман судига топширилган. Суд Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 170-моддасига асосан, Тўрақуловга беш сутка, Носировга уч сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: