19:43 | 10.02.24

                       

Тошкент халқаро аэропорти жўнаб кетиш залига кузатувчилар кириши вақтинча чекланди

Айни пайтда Тошкент аэропорти ҳудудида мавжуд терминални кенгайтириш мақсадида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган жойларда хавфсизликни таъминлаш ҳамда одамларнинг тўпланишининг олдини олиш мақсадида аэропорт ҳудудида айрим чекловлар жорий этилди.

Ҳозирги кунларда Тошкент аэропорти ҳудудида мавжуд терминални кенгайтириш мақсадида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Uzbekistan Airports ахборот хизмати

Uzbekistan Airports хабарига кўра, шу муносабат билан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган жойларда хавфсизликни таъминлаш ҳамда одамларнинг тўпланишининг олдини олиш мақсадида аэропорт ҳудудида айрим чекловлар жорий этилди.

Автотранспорт воситалари, жумладан, таксилар ва сайёҳлик автобуслари кириши учун халқаро терминал автотураргоҳи ёнида йўловчиларни тушириш/олиш учун алоҳида йўлак ажратилган. Ушбу йўлакдан фойдаланиш бепул ва йўловчиларни тушириш/олиш муддати 10 дақиқадан ошмаслиги лозим. Узоқроқ вақтга тўхташ керак бўлса, автотураргоҳдан фойдаланиш лозим.

Шунингдек, терминалда реконструкция ишлари муносабати билан Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш залига кузатувчиларнинг кириши вақтинча чекланган. Истисно тариқасида ҳомиладор ва болали аёллар, қариялар ва ногиронларга ҳамроҳлик қилувчи шахсларга жўнаб кетиш залига киришга рухсат этилади. Кузатувчилар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат олиб келиши керак.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: