15:29 | 27.12.23

                       

Тошкент метросида аёлнинг тоби қочиб, поезд йўлига йиқилиб тушди – видео

Йўловчи аёл тан жароҳатларисиз платформага олиб чиқилган ва биринчи ёрдам кўрсатилган.

Шу йилнинг 27 декабр куни «Чилонзор» метро бекати платформасидаги йўловчилардан бирининг тоби қочиб, метро йўлига йиқилиб тушган, деб хабар бермоқда «Тошкент метрополитени» матбуот хизмати.

Қайд этилишича, бекатда фаолият олиб бораётган ходимлар томонидан тезкор кўрилган чора тадбирлар натижасида, йўловчи ҳеч қандай тан жароҳатларсиз хавфсиз тарзда платформага олиб чиқилган ҳамда унга биринчи ёрдам кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метросида эркак ўзини поезд тагига ташлаб ҳалок бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: