16:15 | 15.12.23

                       

Тошкент шаҳрида 2 та янги метро бекатлари ишга туширилди

Ер усти ҳалқа йўлида «Турон» ва «Қипчоқ» метро бекатларининг қурилиши якунланди.

Тошкент метрополитенининг Ер усти ҳалқа йўлининг II босқичи доирасидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесига қадар қурилаётган 2 та янги метро бекатлари – «Турон» ва «Қипчоқ»да қурилиш ишлари ўз якунига етказилди.

Метрополитен қурилиш қоидалари ва меъёрларига кўра, Ер усти ҳалқа йўлининг «Турон» (13-бекат) ва «Қипчоқ» (14-бекат) бекатларида жорий йилнинг 15 декабр кунидан бошлаб синов тариқасида (йўловчиларсиз) поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.

Синов муддати якуни ва янги бекатларнинг йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошланиш муддати тўғрисидаги маълумотлар синов натижалари асосида қўшимча равишда тақдим этилиши билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метросида кафтни сканерлаб тўлов қилиш тизими ишга тушганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: