13:16 | 21.11.23
Шунга ўхшаш ҳолат Жиззахда ҳам кузатилган.
Бош прокуратура департаментининг хабар қилишича, республиканинг иккита ҳудудида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинган.
Маълум қилинишича, департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «Л.7.» МЧЖ раҳбари Ш.Э. ва бошқалар МЧЖ дорихонасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 20 дона «Габапентин канон» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро А.А.га сотган вақтида ушланган. Дорихонадан яна 928 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «З.-Ф.» хусусий корхонаси дорихона сотувчиси Б.М. жами 409 та «Тебантин» ва «Карбамазепин» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро М.М.га бир миллион сўмга сотган вақтида ушланган. Дорихонадан яна 60 дона «Тебантин» дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Самарқандда 1000 дона психотроп дори воситасини сотаётган шахслар ушлангани хабар қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: