10:30 | 26.10.23

                       

Самарқандда 1000 дона психотроп дори воситасини сотаётган шахслар ушланди

Улар дориларни 18 млн сўмга пуллаётган вақтида қўлга олинган.

Бош прокуратуранинг хабар беришича, Самарқанд шаҳри Беруний кўчаси ҳамда Фарғона вилояти Фурқат туманида Зардекс номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган шахслар ушланган.

Фото: Telegram

Унга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳри, Беруний кўчасида  тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда фуқаролар С.Ш. ва И.М. фуқаро Г.К.га 1 000 дона Зардекс номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 18 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Фарғона вилояти Фурқат туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “K.H.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси М.М. фуқаро Д.М.га 61 дона Зардекс номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Самарқандда 1,4 минг донадан, Наманганда 1316 дона кучли таъсир қилувчи психотроп дориларни сотишга уринган шахслар ушлангани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: