10:47 | 11.11.23 1313

Тошкент шаҳрида янги туман ташкил этилади — харита

Янги туман учун Тошкент вилояти ҳудудидан қарийб 20 минг гектар ер ажратилади.

Тошкент шаҳрида Янги Тошкент тумани ташкил этилади. Бу бўйича пойтахт ҳокимлигининг тегишли қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарорга кўра, янги ташкил этиладиган туман учун Тошкент вилояти ҳудудидан 19,7 минг гектар, шу жумладан, Юқори Чирчиқ туманидан 17,3 минг гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан эса 2,4 минг гектар ер ажратилади. Юқори Чирчиқ туманидаги қуйидаги маҳаллалар тўлиқ Янги Тошкент туманига ўтказилади:

  • «Истиқбол»;
  • «Дархон»;
  • «Усмонобод»;
  • «Навоий»;
  • «Жалолтепа»;
  • «Ободон»;
  • «Гулистон»;
  • «Баҳор»;
  • «Хван Т.Г»,
  • «Яшнобод»;
  • «Уч чинор»;
  • «Нурафшон»;
  • «Миробод»;
  • «Файзиобод»;
  • «Аҳмад Яссавий»;
  • «Балиқчи»;
  • «Ёшлик»;
  • «Тинчлик»;
  • «Ийк-ота»;
  • «Бирлик»;

Айрим маҳаллаларнинг эса фақат бир қисми янги туманга қўшилади. Булар:

  • «Истиқлол»;
  • «Гулобод»;
  • «Ўзбекистон»;
  • «Наврўз»;
  • «Қорасув»;
  • «Оқ овул»;
  • «Маърифат»;
  • «Жумабозор»;
  • «Нурли йўл»;
  • «Фаровон»;
  • «Янги хаёт»;
  • «Саховат»;
  • «Қизилсой»;

Ўрта Чирчиқ туманида эса қуйида номи келтирилган маҳаллалар Янги Тошкент туманига тўлиқ қўшилади:

  • «Шоликор»;
  • «Ўчоқли»;
  • «Бунёдкор»;
  • «Машъал»;

Шунингдек, бир нечта маҳалла ҳудуди қисман янги ташкил этиладиган туманга қўшилади. БУлар қуйидагилар:

  • «Мустақиллик»;
  • «Гулобод»;
  • «Янгитурмуш».

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 100
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 352
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 381
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 201
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 430
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 311