17:31 | 02.02.24
Бунгача бошқармага Улуғбек Абдуғаниев раҳбарлик қилиб келаётган эди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Тўрақул Содиқович Арзиқулов Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Тўрақул Арзиқулов 1993 йилда 2-Тошкент давлат тиббиёт институтини, 1995 йилда клиник ординатура, 1998 йилда Россия хирургия илмий марказининг аспирантура босқичини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг юрак ишемик хасталиги хирургияси бўлимида илмий ходим сифатида бошлаган.
Турли йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори ўринбосари, Сурхондарё вилояти cоғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилоят филиали директори бўлган, 2018 йил июнидан 2023 йил майига қадар Тошкент вилояти cоғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Тиббиёт фанлари доктори Тўрақул Арзиқулов тайинловга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаментида масъул лавозимда ишлаётган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: