11:17 | 07.12.23
Қўлга олинганларнинг 23 нафари қамалди.
Тошкент вилоятида ўтказилаётган «Долзарб 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида 34 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, уларнинг 11 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қўлга олинганларнинг 23 нафари эса маъмурий тартибда қамоққа олинди.
Вилоят ИИБга кўра, профилактик «тозалаш» давомида ушбу ва бошқа шахслардан ноқонуний равишда сақлаб келинган 13 дона пневматик ва ов қуроллари, ўқ-дори ва электрошокер, турли ҳажм ва кўринишдаги пичоқ, кастет ва биталар, шунингдек, гиёҳвандликка қарши кураш йўналишида эса 50 дан ортиқ ҳолатлар фош этилиб, 11 килограмм гиёҳвандлик моддалари ва 8 минг 703 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олинди.
Тезкор-қидирув тадбирларида жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 64 нафар қидирувдаги шахслар ушланиб қонун устуворлиги таъминланган. Икки нафар бедарак йўқолган фуқаро топилиб оиласига қайтарилган.
Аввалроқ, Самарқандда 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинганди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда «криминал авторитет» Бахти Ташкентский ҳамда 200 га яқин жиноятчилар қўлга олинганди. Кейин эса унинг қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди. Фарғонадаги махсус тадбирларда эса 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди. Шунингдек, «Салимбойвачча» ҳам қўлга олиниб, унга нисбатан терговга қадар текширув бошланди. Сўнг эса «Салимбойвачча»нинг ушлангани расман тасдиқланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: