10:11 | 07.03.24

                       

Тошкент вилоятида салкам 60 тонна шакарнинг яширинча олиб ўтилишининг олди олинди

Тошкент вилоятидаги «Янги йўл» божхона постидаги станцияга кириб кеган поезд вагонлари текширилган. Улардан бирида ҳужжатларда кўрсатилмаган, кепак орасига яширилган 870 млн сўмлик 58 тонна шакар борлиги аниқланган.

Тошкент вилоятида Зангиота туманига кириб келган поезд вагонида 58 тонна шакар яшириб олиб ўтилаётгани аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Қайд этилишича, «Янгийўл» ТИФ божхона пост ходимлари томонидан Зангиота туманида жойлашган «Ўртаовул темир йўл» станциясига кириб келган темир йўл таркиби «Ўртаовул Лог» божхона омборида товарлар ортилган темир йўл вагони божхона назоратидан ўтказилган.

Натижада йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган кепак орасига хуфиёна яширилган 870 млн сўмлик 58 тонна шакар борлиги аниқланган. 

Мазкур товарларни ноқонуний йўллар билан олиб кириш орқали давлат буджетига 690,4 млн сўмлик божхона тўловларини тўлашдан қочишга уриниш режаси амалга ошмади.  Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлар олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: