15:58 | 07.08.24
Тошкентда 12 ёшли қиз бедарак йўқолди. У уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган.
Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи 12 ёшли қиз бедарак йўқолди. Бу ҳақда Ўзбекистон қидирув-қутқарув отряди Instagram саҳифасида хабар берди.
Маълум қилинишича, Веретенник Любовь 2024 йил 5 август куни соат 20:30 да уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. У 2012 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
Алоҳида белгилари: Бўйи 170 см, сочи, кўзи жигарранг, лабининг ўнг томони тепасида ҳоли, ўнг билагида эса чандиқ бор.
Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролар Ўзбекистон қидирув-қутқарув гуруҳига ёки 102 рақами орқали хабар беришлари сўралади. Фуқаролар томонидан тақдим қилинган ҳар қандай маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: