9:17 | 09.02.24

                       

Тошкентда 174 марта йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчи аниқланди

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини 174 марта бузган ҳайдовчининг машинаси хатланди. Ҳайдовчи 15 кун муддатда салкам 60 млн сўм жаримани тўламаса, автомобиль аукционда сотиб юборилиши айтилди.

Тошкентда 174 марта йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчининг автомобили хатланди. Бу ҳақда «Миллар» кўрсатувира маълум қилинди.

Таъкидланишича, 1 йил давомида ҳайдовчига 58 миллион сўмдан ортиқ маъмурий жарима расмийлаштирилган. Бунинг оқибатида МИБ Шайхонтоҳур тумани бўлими автомобилни хатланиб, жарима майдончасига жойлаган.

Қўшимча қилинишича, қарздорга жаримани тўлаш учун 15 кун муддат берилган. Агар қарздорлик бартараф этилмаса, машина аукционда сотилиб, пул қарзни қоплаш учун сарфланиши таъкидланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: