23:27 | 03.06.24

                       

Тошкентда машинада кескин манёврлар қилган 19 ёшли йигит жазоланди

«Билмасдан, ёшлик қилиб қўйдим». Тошкентда машинада кескин манёврлар қилган 19 ёшли йигит жазоланди.

Йўл ҳаракатини бузиб, машинада хавфли ҳаракатлар қилган ҳайдовчилар билан профилактик суҳбат олиб борилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқда VAZ 2107 русумли автомашиналарининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, кескин манёврлар ва авария хавфли ҳолат қилиб автомашина бошқарганлиги акс этган видео тарқалган.

Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-моддаси 3-қисми ва 128 ⁵ моддасининг 2-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда ҳайдовчилар билан профилактик суҳбат олиб борилиб, автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

«Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 2005 йил туғилганман. 31 май куни танишимиз тўйига бордик. Ундан кейин, машинада ҳар хил ишлар қилдик. Ёшлик қилиб, билмасдан қилиб қўйдим. Узр сўрайман» — деди айбланувчилардан бири.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: