13:28 | 29.09.21

                       

Тошкентда 300 га яқин қадимий танга олиб кетаётган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда

Тошкент аэропортида салкам 300 донага яқин қадимий танга олиб кетаётган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетмоқчи бўлган фуқаро А.А. ўрнатилган тартибда текширувдан ўтказилган. Аниқланишича, унинг ёнида 290 дона турли йилларда зарб этилган қадимий тангалар топилган.

Таъкидланишича, тангаларнинг асосий қисми Собиқ Иттифоқ даврида зарб этилган бўлиб, Ўзбекистон тарихига оид маданий бойликлар туркумига киради. Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Тошкент аэропортида шарбат тайёрлаш қурилмасига 800 грамм тилла яширган шахс ушлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Наманганда «Damas»га 938 400 рубль ва 486 минг қирғиз сомини яшириб, чегарадан олиб ўтмоқчи бўлганлар қўлга тушгани маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: