16:42 | 26.09.23 1049

Тошкентда «Акация» дарахтларига шикаст етказилди

Табиатга 6 миллион 600 минг сўм миқдорида зарар келтирилганлиги, шу билан бирга, 6 туп дарахтга 7 миллион 920 минг сўмлик шикаст етказилганлиги аниқланди. 

Жорий йилнинг 25 сентябр куни Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Олмазор туман бўлимига фуқаро А.М. томонидан дарахтларга шикаст етказилиб, кесилаётганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди.

Фото: eco.gov.uz

Мурожаат Олмазор туман бўлими ишчи гуруҳи томонидан воқеа жойига чиқиб ўрганилди.  Ўрганиш жараёнида Олмазор тумани, «Олимпия» МФЙ, Велоспорт федерацияси ҳудудидаги қурилиш жараёнида бино олд томонида жойлашган 1 туп акация дарахти илдиз қисми билан йўқ қилинганлиги, шунингдек, 6 туп акация дарахти тана қисмига шикаст етказилганлиги аниқланди.

Фото: eco.gov.uz

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сонли қарорининг 4-иловасига биноан табиатга 6 миллион 600 минг сўм миқдорида зарар келтирилганлиги, шу билан бирга, 6 туп дарахтга 7 миллион 920 минг сўмлик шикаст етказилганлиги аниқланди.

Ҳуқуқбузарлик учун жами 14 миллион 520 минг сўм ундирилиши белгиланди. Шунингдек, тана қисми шикастланган 6 туп акация дарахти таъмирланиб, ўсишда давом этиши таъминланди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1081
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 901
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 555
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 468
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1175
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 963