20:39 | 08.06.24

                       

Тошкентда Captiva 39 ёшли пиёдани уриб юборди

Тошкентда Captiva 39 ёшли пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати Яшнобод туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берди.

Хабар берилишича, 2024 йилнинг 8 июнь куни соат 00:10 ларда Яшнобод тумани Дўстобод МФЙ Султонали Машхадий кўчаси 216-уй қаршисида 1983 йилда туғилган (эркак) К.С. Captiva русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 1985 йилда туғилган Э.Х.ни уриб юборган.

Пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишлари сўралди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: