11:01 | 02.02.24

                       

Тошкентда ИИО ходимлари 13 ёшли болага куч ишлатиб, олиб кетди — видео

Вояга етмаган бола бошидан лат еган ва қаттиқ қўрққан.

Тошкентнинг Чилонзор туманида ИИБ ходимлари вояга етмаган болани машинага мажбурлаб ўтирғизгани акс этган видео тарқалди. Болалр омбудсмани ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

олиб кетиши акс этган видео тарқалиб, 1 февраль куни тасвирдаги боланинг онаси Болалар омбудсманига мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, 2023 йил 22 декабрь куни Чилонзор тумани Чилонзор-3 мавзесида ИИО ходимлари Ш.М. ва А.О. лар 2011 йилда туғилган К.П.да пиротехника воситалари борлигини аниқлаган. Улар болани хизмат машинасига куч ишлатиб, мажбуран ўтқазишга уринган ва унга нисбатан қўпол муносабатда бўлган.

Оқибатда бола бош соҳасидан лат еган ва қаттиқ эмосионал қўрқиш ҳолатига тушган. Ходимларга нисбатан мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, ИИВ Касб маданияти кодексини бузиш ҳолатлари юзасидан хайфсан интизомий жазоси қўлланилган.

«Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг бола манфаатларига зид бўлган бу каби ҳаракатларига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди ва бунга жавобан қонун доирасидаги қатъий чора кўрилиши шарт», — дейди омбудсман.

Ҳозирда болалар омбудсмани сўровига кўра Тошкент шаҳар прокуратураси мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш масаласини ўрганмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: