12:34 | 04.06.24
Тошкентда йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 26 ёшли қизни Cobalt уриб юборди (видео).
Тошкентда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда ЙТҲ оқибатида жароҳатланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 3 июнь куни соат 13:55 ларда ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган Н.К. Cobalt бошқариб келаётиб, Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий кўчасида йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда, 1998 йилда туғилган Д.Х.ни уриб юборган.
Оқибатда пиёда Д.Х. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Шу ўринда, пиёдалардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда доимо йўлнинг белгиланган қисмларидан кесиб ўтишларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарида.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: