18:13 | 07.08.24

                       

Тошкентда Malibu билан Nexia тўқнашиб кетди

Тошкентда Malibu ва Nexia иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Машиналардан бири мажағланиб кетган.

ЙҲХБ матбуот хизмати Тошкентда Malibu ва Nexia иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 7 август куни соат 05:20 атрофида Malibu Nexia билан тўқнашиб кетганидан кейин йўлдан чиқиб кетган ва дарахтга бориб урилган. Аниқланишича, Malibu ҳайдовчиси 20 ёш, Nexia’ни бошқарган ҳайдовчи 54 ёш бўлган.

ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси ва Malibu’даги йўловчи тан жароҳат олган. Мазкур ҳолат юзасидан, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: