17:37 | 05.08.24

                       

Тошкентда йигит ўзини дарахтга осиб ўлдирди

Тошкент вилоятида 22 ёшли йигит дарахтга ўзини осиб ўлдирди.

Тошкент вилояти Қибрай туманида 22 ёшли йигит ўзини дарахтга осиб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Bugun.uz га хабар берди.

Маълумотларга кўра, йигит 2024 йил 24 июль куни Илғор МФЙда жойлашган бинонинг ёнидаги дарахтга ўзини осиб ўлдирган.

Жасад суд-тиббий экспертизасига юборилган. Экспертизанинг дастлабки маълумотномасида бўйин аъзоларини сиртмоқ билан сиқилиши натижасида келиб чиққан механик асфиксия эканлиги кўрсатилган.

Ҳозирги вақтда туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: