11:30 | 10.01.24

                       

Тошкентда маст эркак онасининг боқувчисини аёвсиз калтаклади – видео

Жабрланувчи зўравоннинг ҳужумидан аранг қочиб қутулган ва айни пайтда шифохонада.

Bugun.uz маълумотларига кўра, ҳодиса шу йилнинг 7 январ куни кечки пайтда содир бўлган. Жабрланувчи Елена Шавалиева ўзи қараётган нафақахўр аёлнинг хонадонидалигида унинг маст ўғли келиб, ҳамширага ҳужум қилган. Елена квартирадан чиқиб, ташқарига қочишга муваффақ бўлган. Зудлик билан полицияга қўнғироқ қилган ва тез ёрдамни чақирган.

Шифокорлар етиб келиб, Еленани шифохонага олиб кетишган. Милиция томонидан зўравонлик қилган шахс шу куннинг ўзида ушланган, аммо жабрланувчининг яқинлари эркак эртаси куниёқ қўйиб юборилганини билдирмоқда.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Bugun.uzʼга билдиришича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, экспертиза тайинланган.

Шунингдек, ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани билдирилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: