18:54 | 16.10.23

                       

Тошкентда ноқонуний бино ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланди

Энди йўл четидаги бинолардан фойдаланаётган тадбикорларга қонун доирасида шароитлар яратилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва тегишли хизматларнинг рухсатисиз йўллар бўйлаб қурилган бинолар атрофида автотураргоҳ ва тўхташ йўли йўқлиги сабабли аҳоли учун хавф ортади. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Айтилишича, ҳайдовчиларнинг дўконга кириш учун йўл четида тўхташи, унинг ортидаги ҳайдовчининг ҳаракатини қийинлаштиради. Бу эса пиёдаларга ноқулайлик туғдиради.

Бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида Тошкентда тегишли таҳлиллар ўтказилиб, ихтисослаштирилган хизматлар томонидан ноқонуний бино ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланган ва ушбу бинолардан фойдаланган тадбиркорларга қонуний асосда ўз фаолиятини давом эттириш учун шароит яратилади.

Шунингдек, ҳокимлик Тошкент шаҳри ҳудудида маиший ва тижорат биноларига эга бўлган пойтахт аҳолисининг ҳужжатлари шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини яна бир бор синчиклаб текширишга ва ушбу турдаги мулкни сотиб олаётганда эҳтиёт бўлишга чақирган.

Шу билан бирга, юридик хизмат компаниялари билан маслаҳатлашиш кераклиги таъкидланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: