11:55 | 21.01.24

                       

Тошкентда қурилиш объектидан йиқилиб тушган 27 ёшли йигит вафот этди

Қурувчи сифатида ишлаган йигит бахтсиз ҳодиса оқибатида шифохонада вафот этган.

Тошкент шаҳрида юқори қаватли қурилиш объектидан йиқилиб тушиши оқибатида 27 ёшли йигит вафот этди, деб хабар бермоқда «Миллар» дастури.

Маълум қилинишича, йигит қурилиш объектида қурувчи сифатида ишлаган. У бахтсиз ҳодиса оқибатида юқори қаватдан йиқилиб тушган ва ўта оғир аҳволда шифохонага олиб келинган.

Шифохонада ўтказилган тезкор текширувлар натижасида бемор зудлик билан «операция»га олинган. Беморнинг кўкрак қафаси ҳамда қорин бўшлиғи аъзоларида шикастланишлар, қовурғалар ҳамда тос суягида синиш аниқланган. Салкам икки соат жарроҳлик амалиёти олиб борилган.

Йигит тезкор тиббий ёрдам кўрсатилиши қарамасдан шифохонада вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда эркак 15 қаватдан ўзини ташлаши оқибатида вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: