11:33 | 20.11.23

                       

Тошкентда эркак 15-қаватдан ўзини ташлади

У уч йилдан буён руҳий асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турган ва ҳодиса оқибатида вафот этган.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 32 ёшли эркак кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан ўзини ташлаши оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Bugun.uz

Ҳодиса шу йилнинг 18 ноябр куни соат 21:07 да «Манзара» турар жой мажмуасида содир бўлган. Фуқаро Ш. Х. 23 ёшли рафиқаси Н.Р. билан бирга яшаб, воқеа содир бўлишидан икки кун аввал унга «осмонда учгиси келгани»ни айтган. У уч йилдан буён руҳий асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турган.

«Эркак 2020 йилдан буён руҳий асаб касалликлари шифохонасида шизофрения ташхиси билан рўйхатга олинган. Воқеа содир бўлган куни эркак турмуш ўртоғига ишга бормасдан, уйда қолишини сўраган. Н.Р. ишдан келгунига қадар эса эри ўз жонига қасд қилган» дейилган хабарда.

Ҳозирда Юнусобод тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: