14:48 | 25.05.24

                       

Тошкентда тадбиркорнинг мулкини ўзлаштирган мутаххассис қўлга олинди

Тошкентда тадбиркорнинг мулкини ўзлаштирган мутаххассис қўлга олинди. У тадбиркорга 146,7 млн зарар еткизган.

Тошкент шаҳри, Яккасарой туманида тадбиркорнинг 146,7 млн сўмлик мулкини ўзлаштирган мутахассис қўлга олинди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.Р. «У.М.» МЧЖнинг маҳсулотларни қабул қилиш ва тайёрлаш бўлими мутахассиси вазифасида ишлаб келиб, таниши А.Т. билан 9 турдаги техника маҳсулотларининг штрих кодини қалбаки маҳсулотларнинг штрих кодига ўзгартиргани аниқланган. Айбланувчилар яқин қариндошлари номига очилган профиллар орқали умумий қиймати 146,7 миллион сўмлик маҳсулотларни 17,8 миллион сўмга сотиб олишиб, тадбиркорнинг мулкини талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: