10:33 | 22.12.23
Ҳайдовчи аёл киши бўлгани ҳамда пиёдаларнинг аҳволи ҳақида дастлабки маълумот берилди.
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида кеча, 20 декабрь куни соат 16:30 ларда ҳайдовчи 27 ёшли Н.А. (аёл киши) Tracker автомашинасида 2 нафар пиёдаларни уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёдалар 2015 йилда туғилган З.А. ва 2013 йилда туғилган М.А. тан жароҳат олган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан масъул ходимлар томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганини билдириб, ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишини ва ҳаракат давомида ҳушёрликни йўқотмаслигини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда автоҳалокат содир этиб, қочиб кетган 9-синф ўқувчиси қўлга олингани хабар қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: