12:45 | 27.12.23
Марафонда 100 нафарга яқин жамоалар иштирок этди.
Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғида «Янги нафас — экиден» югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда вазирлик ва идоралар, ҳуқуқ-тартибот идоралари, олий таълим муассасалари, хусусий ташкилотларнинг етти юзга яқин вакиллари иштирок этган.
Марафонда жамоалар сони 100 нафарга яқин бўлиб, улар орасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг фаол ёшлари ва кўнгиллилар жамоаси ҳам фаол қатнашган.
Иштирокчилар эркаклар, аёллар, аралаш эстафета ва бошқа йўналишлар бўйича беллашди. Ҳар бир босқичда улар 3,18 километр масофани босиб ўтишган. Умумий масофа 22,26 километрни ташкил этди. Натижада эркаклар ўртасидаги марафонда Мудофаа вазирлиги жамоаси, аёллар ўртасида Radiktema жамоаси, аралаш эстафетада эса Z_Runteam ғолиб деб топилган.
Тадбирдан кўзланган мақсад аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шахсий транспортдан фойдаланмасдан юриш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилишдан иборат.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: