12:02 | 25.05.24

                       

Тошкентда янги қурилаётган турар жой мажмуасида ишчини тупроқ босиб қолди

Тошкентда 24 май куни янги қурилаётган турар жой мажмуасида ишчини тупроқ босиб қолди (фото).

Тошкентда янги қурилаётган турар жой мажмуасида тупроқ босиб қолган ишчига ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 24 май куни соат 17:05 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Яккасарой тумани «Дилбулоқ» маҳалласида бир кишини янги қурилаётган турар жой мажмуаси чуқурида пайвандлаш ишларини олиб бораётган вақтида тупроқ босиб қолгани тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қутқарув ишларини амалга оширган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро тупроқ остидан олиб чиқилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва шифохонага юборилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: