20:39 | 11.06.24

                       

Тошкентда юқори кучланишли устунда ёнғин содир бўлди

Тошкентда юқори кучланишли устунда ёнғин содир бўлди. «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ ёнғин келиб чиқиш сабабини очиқлади.

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ матбуот хизмати ижтимоий тармоқлар орқали Юнусобод туманида юқори кучланишли устундан сим узилиб, ёнғин чиққанлиги юзасидан тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди.

Қайд қилинишича, Жамиятнинг Юқори кучланишли тармоқларини эксплуатасия қилиш хизмати томонидан жойларда қуввати 110 кВ бўлган юқори кучланишли ҳаво тармоқлари янгиланмоқда. Юнусобод туманида таъмирлаш ишлари якунлангач, 110 кВли ҳаво тармоғига кучланиш берилганда, ҳудуддаги устунлардан бирида эски фарфор чиғаноқ муддати ўтганлиги сабабли, юқори кучланишда синган ва ерга тушиб қуриган ўтларда ёнғин келиб чиқарган.

Аввалроқ, Сергилида машина устахонаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: