20:04 | 15.02.24

                       

Жамоат транспорти фойдаланувчилари АТТО карталари орқали 1,4 млрд сўм тежади

Тошкентда жамоат транспорти фойдаланувчилари АТТО транспорт карталари орқали 1,4 млрд сўм тежагани маълум бўлди. Йўловчилар виртуал карталар орқали 7,1 миллион саёҳат амалга оширди.

Йўловчилар АТТО транспорт ва виртуал карталарида алмашиш тарифларидан фойдаланиб ўз маблағларини бир неча баробар тежашмоқда, деб хабар берди АТТО ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 2024 йил январь ойида алмашиш тарифларидан фойдаланиш статистикаси қуйидаги кўрсаткичларга чиққан.

Жамоат транспортида АТТО транспорт ва виртуал карталари орқали 7,1 миллион саёҳат амалга оширилди.

  • автобусларда – 4,7 миллион;
  • метрополитенда – 2,4 миллион

Йўловчилар 1 ой мобайнида алмашиш тарифлари орқали –  1,4 млрд сўм тежади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: